Норвегиянинг ТV2 телеканали бошловчиси Эли Кари Гьенгедал эфирда кетма-кет 33 соат бўлиб, жаҳон рекордини янгилади. Бутун шу вақт ичида у томошабинларга об-ҳаво маълумотини тақдим этди, дея хабар бермоқда The Local. Бундан аввалги рекорд 24 соатни ташкил этган.
«Бу одатда экранда икки ярим дақиқа билан чекланадиган синоптик учун ҳақиқий орзудир», — деди журналист ўз «телемарафон»и бошланишидан олдин.
Гьенгедал кўрсатувни Ослодаги Домкиркеплассен майдонида жойлашган ойнали будкадан иборат студияда олиб борди. Жаҳон рекордини рўйхатга олиш шартларига мувофиқ, эфирдаги ҳар 60 дақиқадан сўнг журналистга беш дақиқалик танаффус берилди.
Изоҳ (0)