Япония жума куни Россияга қарши янги санкциялар эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлигига таяниб, «Европейская правда» нашри хабар бермоқда.
Ўз навбатида, Россия билан ҳудудий масалаларни ҳал қилиш учун Япония салбий натижани иложи борича камайтиришга ҳаракат қилади.
Хусусан, Россия Федерациясининг молия ва энергетика соҳалари учун чекловларни кучайтириш режалаштирилган. Шунингдек, Япония номи «қора рўйхат»дан жой оладиган шахслар ва компаниялар миқдорини кўпайтиради.
Бундан ташқари, Япониядаги «Йомури» нашрининг хабар беришича, Токио жорий йил кузига режалаштирилган Владимир Путиннинг ташрифини ҳам бекор қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Япония Украина суверенитети дахлсизлигига хавф солаётган россияпараст айирмачиларни қўллаётгани учун Россияга нисбатан қўшимча санкцияларни 5 август, сешанба куни жорий қилган эди.
Янги санкциялар рўйхатига 40 нафар жисмоний шахс ва икки компания — Қримнинг «Черноморнефтегаз» ва «Феодосия» компаниялари киритилган.
Изоҳ (0)