Қарши шаҳрида Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ва болалар маданият боғи капитал реконструкциядан сўнг очилди, дея хабар бермоқда «Правда Востока».
Ушбу боғлар 2011—2015 йиллар учун маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида қисқа вақт ичида тубдан реконструкция қилинди. Энди улар маданий-кўнгилочар ва спорт-соғломлаштириш мажмуаларига айлантирилди, дейилади хабарда.
Шаҳардаги иккита боғда олиб борилган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишлари 2,735 миллиард сўмга тушди. Ушбу маблағ ҳисобидан болалар маданият боғи ҳудудида 12 та янги аттракцион ўрнатилди, иккита ёзги қаҳвахона, фотосалон ва мини-футбол стадиони қурилди.
Алишер Навоий номли истироҳат боғида ҳам аттракционлар сони деярли икки баробар кўпайтирилди.
Изоҳ (0)