Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ички ишлар вазири биринчи ўринбосарини тайинлади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Даврон Назармуҳаммедов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У бу лавозимда ўтган йилнинг декабридан буён ишлаб келган Раҳмат Маматов ўрнини эгаллади.
Бунгача Даврон Назармуҳаммедов Ўзбекистон Президенти Аппаратида ишлаган. Аввалроқ у ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Изоҳ (0)