Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань ва шимоли-ғарбидаги Шэньси провинцияларида жала қуйиши оқибатида юзага келган сув тошқинидан 1,39 миллион киши зарар кўрди. 167 минг киши эвакуация қилинди, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Ҳукумат маълумотларига кўра, дарёда сув сатҳининг кўтарилиши натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган деб эълон қилинди. Сув тошқини келтирган зарар 1,5 миллиард юан (245 миллион доллар)га баҳоланмоқда.
Табиий офат ҳудудига гуманитар ёрдам йўналтирилди.
Хабар берилишича, Сичуандаги дарёлар сув сатҳининг кескин кўтарилиши катта майдондаги қишлоқ хўжалик экинларини сув остида қолдирган. Офат натижасида автойўллар ва алоқа линияларига зарар етган, қатор туманларда электр энергиясини узатиш издан чиққан.
Синоптиклар прогнозига кўра, провинциянинг кўплаб уездларида яқин кунларда жуда кўп ёғингарчилик кутилмоқда.
Изоҳ (0)