Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти Алишер Усмонов Тошкент шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ташриф чоғида Усмонов Бирлашган дунё курашлари (UWW) президенти Ненад Лалович, вице-президентлари Михаил Мамиашвили ҳамда Ахрол Рўзиев билан учрашди.
Учрашувда кураш ҳамда қиличбозлик спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ушбу спорт турларининг телевизион аудиториясини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)