Россияда 19-асрнинг энг кучли рус шахматчиларидан бири Сергей Урусов хотирасига бағишланган шахмат мусобақаси ўтказилди, дея хабар бермоқда Cdsh.ru.
Турнирнинг «А» гуруҳида ўзбекистонлик ФИДЕ устаси Элбек Алиқулов ғолиб бўлди. Мусобақа давомида у турнир жадвалида етакчилик қилмаган бўлса-да, бешинчи босқичда Дмитрий Лосевдан мағлубиятга учрагач, кетма-кет тўрт марта ғалаба қозонди ва якуний рўйхатнинг биринчи поғонасига чиқиб олди. Бунгача Элбекнинг ҳисобида 7 очко тўпланиб қолган эди, бу борада у мусобақа иштирокчилари ўртасида етакчилик қилди.
Нашрнинг қўшимча қилишича, 6 сентябрь куни Александр Петрович Казанцев хотирасига бағишланган янги шахмат мусобақаси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)