Куни кеча Туркия давлатининг Денизли шаҳрида «Туркча нигоҳ» номли анъанавий халқаро фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 20 дан ортиқ давлатнинг энг истеъдодли хонандалари жонли ижро маҳоратини намойиш этадиган мазкур фестивалда бу йил Отабек Муҳаммадзоҳид ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, деб хабар бермоқда санъаткорнинг матбуот котиби Шаҳноза Тожиддинова.
Отабек Муҳаммадзоҳид фестивалда ўзининг «Майли телба денглар», «Қандоқ гўзал» номли қўшиқларини жонли ижро этади. Шунингдек, у «Қандоқ гўзал» таронасининг турк тили ва мусиқасидаги вариантини ҳам куйлайди. Мазкур қўшиқнинг матни ва мусиқасига хонанданинг ўзи муаллифлик қилган.
Тадбир ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, фестивални ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, шу билан бир қаторда, жаҳондаги барча қўшиқчилик услубларини ўзаро халқлар ўртасида юксалтиришдир.
Изоҳ (0)