Ўзбекистон шахматчилари оиласида халқаро гроссмейстер талабини бажарган спортчилар сафи яна биттага кенгайди. Шу тариқа, ўзбекистонлик халқаро гроссмейстерлар сони 11 тага етди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Бундай номга самарқандлик истеъдодли шахматчи, кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Жаҳонгир Воҳидов сазовор бўлди.
Эътиборлиси, Жаҳонгирнинг отаси Тоҳир Воҳидов ҳам халқаро гроссмейстер унвонига эга бўлган.
Маълумот учун, 16 ёшида халқаро мастер талабини бажарган Жаҳонгир орадан уч йил ўтиб, халқаро гроссмейстер унвонига эга бўлди.
Изоҳ (0)