ФИФА президенти Йозеф Блаттер баёнот бериб, ЖЧ — 2018’ни Россиядан бошқа давлатга кўчириш масаласи кўтарилмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
«ЖЧ — 2018 Россияда ўтади. Уни бошқа давлатга кўчириш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Россиядаги жаҳон чемпионати ҳақидаги масалани кўтараётганимиз йўқ. Биз ЖЧ — 2018 ва ЖЧ — 2022 мезбонларига ишонамиз. Бундан ташқари ФИФАнинг этика қўмитаси (Россия ва Қатарнинг ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишини ўрганаётган)нинг ҳисоботини кутяпмиз», — деди Блаттер.
Изоҳ (0)