Ҳиндистон ва Покистондаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 440 кишидан ошиб кетди. Яна бир ярим миллион аҳоли зарар кўрди. Ўн минглаб уйларга зиён етган, электр ва алоқа узилган, поездлар ҳаракатланишдан тўхтаган.
Vesti.ru хабар беришича, баъзи аҳоли пунктларида сув сатҳи тўрт метрга етади. Бир қаватли бинолар тўлиқ сувга кўмилган.
Ҳукумат фалокат юз берган ҳудудларга қайиқ ва вертолётларда дори-дармон ва озиқ-овқат етказиб бермоқда. Жароҳатланганларга шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланганлар вақтинчалик чодирлардан ташкил топган лагерларга жойлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)