Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Орегон штати Портлэнд шаҳридаги DoveLewis Emergency Animal Hospital ветеринария клиникаси шифокорлари операция чоғида итнинг ошқозонидан 43 яримта пайпоқни чиқариб олди. The Oregon нашрининг хабар беришича, жарроҳлик амалиётидан сўнг жониворнинг саломатлиги тўлиқ тикланган.

Фото: oregonlive.com

Фото: oregonlive.com

Икки соатдан кўпроқ давом этган операция 2014 йилнинг февралида ўтказилган, бироқ клиника ходимлари у ҳақда сентябрдагина айтиб беришди. Немис доги хўжайини бунча пайпоқ қандай қилиб итнинг ошқозонига тушиб қолганини тушунтириб бера олмади.

Фото: oregonlive.com

Фото: oregonlive.com

Фото: oregonlive.com

Фото: oregonlive.com

Ит бир неча кун давомида ҳеч нарса емасдан, фақат қайт қила бошлагач, унинг хўжайини ветеринарларга мурожаат қилган. Уни рентгенга тушириб, ошқозонида ёт буюмлар борлигини аниқлашган. Бироқ уларнинг айнан пайпоқ эканлигини операция чоғидагина билишган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар