Украинадаги тангликка жавобан, Германия, Дания ва Польша Шецин (Польша)даги ҳарбийлари сонини кўпайтиради. Бу ҳақда Eurointegration.com.ua хабар берди.
Айни пайтда Польшадаги шаҳарда «Шимоли-Шарқ» кўпмиллатли корпусга кирувчи 200 га яқин ҳарбийлар бўлиб, улар олти ой ичида жанговар шайлик ҳолатига келтирилиши лозим.
Келажакда ушбу муддатни уч ойгача камайтириш, ҳарбийлар сонини эса 400 нафаргача етказиш режалаштирилган.
Нашрнинг ёзишича, бундай тадбир «бирдамлик ҳаракати» бўлиши керак.
«Бош штаб тайёргарлик даражасининг оширилиши келажакдаги хавфларга жавоб қилиш имкониятига ижобий таъсир кўрсатади», — дея таъкидлади Германия мудофаа вазирлиги.
Изоҳ (0)