Россиялик олимлар биосунъий жигар яратишга муваффақ бўлди, у трансплантация қилинганида ишдан чиққан жигарнинг функциялари деярли тўлиқ тикланади. Бу ҳақда Informing.ru хабар бермоқда.
Лаборатория ҳайвонларида ўтказилган, клиникагача бўлган синовлар яхши натижаларни кўрсатди. Ушбу ҳужайравий-инженерлик конструкцияси синаб кўрилган ҳайвонларнинг барчаси тирик қолган.
Хабар берилишича, илик, жигар ва ўзига хос матрикслар ҳужайралари асосида яратилган биосунъий жигар жигар тўқимасига ёки ингичка ичак қатқорнига киритилади. Шундан сўнг тўқима инженерлиги конструкцияси шаклланади, яъни «янги» жигар қайта ишга тушади.
Янги методика жигар хасталикларидан азоб чекадиган кўплаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)