Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ҳиндистон шарқидаги қишлоқда яшовчи Мангли Мунда исмли 18 ёшли қиз дайди итга турмушга чиқди, дея хабар бермоқда The Daily Mirror.

Фото: mirror.co.uk

Фото: mirror.co.uk

Кўппакни тўйга машинада келтиришди. Шеру лақабли итни қишлоқ аҳолиси табрик олқишлари билан қарши олди.

Маросим Қишлоқ кенгашининг қистови билан ўтказилди, улар шу тариқа қиз, унинг оиласи ва бутун қишлоққа хавф солиб турган ёвуз жодуни даф қилмоқчи. Оқсоқолларнинг таъкидлашича, агар қиз бу маросимдан бош тортганида, унинг эркак киши билан турмуши бахтсизликка олиб келарди.

Энди Мунда бир неча ойлардан сўнггина бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин бўлади. Унгача у дайди итга ғамхўрлик қилиши лозим.

Ҳиндистонда қишлоқ қизларининг итга турмушга чиқиш ҳоллари кўплаб учрайди. Ёвуз сеҳр-жодудан қутулишнинг бундай «усул»и ушбу ҳудуддаги бир нечта аҳоли пунктларида мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар