Канада Шимолий Атлантика альянси траст фондлари орқали Украинага бир миллион доллар тақдим этади, дея хабар бермоқда Korrespondent.net Канада ҳукумати сайтига таяниб.
Ҳужжатда айтилишича, маблағ Украина Қуролли кучлари имкониятларини ошириш, коммуникация ва компьютер имкониятларини мукаммаллаштириш, шунингдек НАТО стандартларини жорий қилиш учун ажратилади.
Оттава шунингдек НАТОнинг Европадаги учта: киберхавфсизлик, энергетика хавфсизлиги ва стратегик коммуникациялар марказларига бир миллион доллардан ажратади. Баёнотда қайд этилишича, ушбу чоралар «Россиянинг Шарқий Европадаги операцияларини тўхтатиб қолишга» қаратилган.
Изоҳ (0)