Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Шимолий Кореянинг Йонбендаги ядровий тадқиқот марказида жойлашган қуввати 5 МВт га тенг реакторнинг фаоллашганини аниқлади. Бу ҳақда KBS Жанубий Корея давлат телеканалига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
АЭХАнинг йиллик ҳисоботида таъкидланишича, экспертлар реактордан сув ва буғ ажралиб чиққанини қайд этган, бу унинг фаоллигидан дарак беради.
2013 йилнинг апрелида КХДР «ядровий ҳаракатларни чеклаш» сиёсати доирасида плутоний ишлаб чиқаришга мўлжалланган реакторни қайтадан ишга туширишини эълон қилган эди.
Аввалроқ Фан ва халқаро хавфсизлик институти (ISIS) КХДРнинг Йонбендаги уранни бойитиш бўйича заводни кенгайтираётгани ва реакторни модернизация қилмоқчилигини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)