• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Истиқлол йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб беш карра ўсди

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов очиб бериб, мустақиллик йилларида барча соҳаларда эришиб келинаётган ютуқлар ва тараққиёт кўрсаткичларини қайд этди.

    Президент томонидан ишлаб чиқилган тараққиёт тамойиллари — «ўзбек модели» асосида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий бўҳронларнинг олдини олиб, ислоҳотлар самарадорлигини таъминламоқда.

    Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудуддаги муҳим масалаларни ҳал этмоқда. Маҳаллий бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда. Маҳаллада том маънодаги демократик қадриятлар ривожланмоқда.

    Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Тошкент, Марғилон сингари қадим ва муаззам шаҳарлар юбилейи халқаро миқёсда тантана қилинди. «Авесто»нинг 2700 йиллиги, «Алпомиш»нинг 1000 йиллиги, Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш асносида Ўзбекистон тарихи янада теран ўрганилди, шаҳарсозлик, маданият илдизлари тадқиқ этилди.

    Мустақиллик йилларида Ислом Каримов раҳнамолигида болаларнинг соғлом туғилиши ва баркамол улғайиши учун барча шароит яратилди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, таълим тизимини такомиллаштириш, болалар спортини ривожлантириш каби соҳалардаги ислоҳотлар ўзаро узвийлик касб этиб, изчил амалга оширилди.

    Қатъий сиёсати ва эзгу ташаббуслари сабаб Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори тобора ошиб бормоқда. Энг ривожланган давлатлар, дунёга донғи кетган фирма ва компаниялар Ўзбекистон билан ҳамкорликка интилмоқда.

    Бугун Ўзбекистон 130 дан ортиқ давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатган. Тошкентда 45 мамлакатнинг элчихонаси, йигирмага яқин халқаро ташкилот ва молиявий муассаса ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Хорижий давлатларда, халқаро ташкилотлар ҳузурида Ўзбекистоннинг 50 га яқин дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилган. Мамлакатимиз БМТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом конференцияси ташкилоти каби нуфузли халқаро ва минтақавий тузилмаларга аъзо.

    Ислом Каримов томонидан автомобилсозлик, моторсозлик заводларига, нефть ва газни қайта ишлаш, замонавий маиший техникалар, компутер ва мобил телефонлар ишлаб чиқариш каби янги саноат тармоқларига асос солинди. Озиқ-овқат, енгил саноат, кимё, қурилиш материаллари саноати корхоналари модернизация қилинди. Бугун уларда тайёрланган маҳсулотлар аҳоли эҳтиёжини тўла таъминлаб, дунё бозорларини ҳам забт этмоқда.

    Яқинда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлараро статистика қўмитаси минтақа мамлакатларининг 2014 йил биринчи ярим йиллигидаги ривожланиш кўрсаткичларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллади.

    Бундан атиги 23 йил олдин Ўзбекистон ушбу минтақада айни шу кўрсаткичлар бўйича энг охирги ўринларда турарди. Президент раҳнамолигида иқтисодиёт таркиби тубдан ўзгартирилгани, саноат ривожига алоҳида эътибор қаратилгани самарасида Ўзбекистон бу соҳада ҳам биринчилар сафига чиқиб олди.

    Турли ислоҳотлар самарасида истиқлол йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб беш карра ўсди. Аҳоли даромадлари жон бошига 8,7 баробар кўпайди. Кейинги ўн йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати саккиз фоиздан ошди. Жорий йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил этди.

    Эришилган натижалар билан чекланмасдан, иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг қўшимча имкониятлари изланмоқда. 2013 йил 22 ноябрь куни пойтахтда Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи йиғилиши ўтказилди. Халқаро энергетика агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти, Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро тузилмалар вакиллари, соҳа мутахассислари ва олимлар иштирок этган анжуманда мамлакатимизда қуёш энергетикасини ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинди.

    Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Дунё миқёсида ҳам ноёб саналган йирик заводлар, саноат корхоналари ишга туширилмоқда.

    Президент ташаббуси билан Ўзбекистон  шаҳарлари бош режа асосида қайта қурилмоқда. Буни Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган, Термиз, Қарши, Урганч, Нукус, Фарғона каби шаҳарлар мисолида кўриш мумкин: ушбу шаҳарлар қиёфаси бутунлай ўзгарди, ижтимоий инфратузилма ривожланди.

    Маданият ва санъат саройлари, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт муассасалари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, дам олиш масканлари ҳудудлар кўркига кўрк қўшди.

    Қишлоқларда барпо этилаётган замонавий уйлар оилалар фаровонлигини юксалтирмоқда. Мустақиллик байрами арафасида минглаб ана шундай янги уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.

    Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси изчил ривожланмоқда. Янги йўллар, йўл ўтказгичлар бунёд этилмоқда. Ўзбекистон  ҳудудлари ягона темир йўл тармоғига боғланмоқда. 2013 йилда улкан стратегик аҳамиятга эга яна бир янги йўл — Ангрен-Поп темир йўли қурилиши бошланди. 124 километрлик мазкур темир йўл, шу жумладан, 19 километрлик туннел Ўзбекистоннинг марказий қисмини Фарғона водийси билан боғлайди, Шарқий Осиё мамлакатларининг Ғарб давлатларига чиқишида муҳим бўғин бўлиб хизмат қилади.

    Қишлоқ хўжалигида амалга оширилган туб ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг самарадорлиги туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Сабзавот, картошка, полиз экинлари, мева, узум етиштириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми ошиб боряпти.

    Жорий йилнинг 6 июнида пойтахтда бўлиб ўтган «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусидаги халқаро конференцияда қатнашган хорижлик мутахассислар ва ишбилармонлар буни яна бир бор эътироф этди, Ўзбекистон эришган ютуқларни тан олди.

    Бу йил деҳқонлар саккиз миллион 50 минг тонналик юксак хирмон бунёд этди. Мустақилликкача дон ва ун таъминоти бўйича бошқаларга қарам бўлиб келган халқ айни пайтда ўз эҳтиёжини таъминлаш билан бирга, хорижий давлатларга дон экспорт қилмоқда. Ғаллачилик ривожи чорвачилик ва паррандачилик каби бошқа кўплаб тармоқларга ҳам ижобий таъсир этиб, гўшт, сут, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл бўлишини таъминламоқда.

    01.09.2014, 12:40   Изоҳ (0)   21820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сенаторлар уй қамоғи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    31.08.2014, 11:33

    «Ўзбектелеком» 1 мегабит нархини 299 долларгача туширди

    31.08.2014, 10:16

    Тошкентда автобус симёғочга урилиши натижасида кондуктор олд ойнадан отилиб кетди

    30.08.2014, 13:13

    Ислом Каримов Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

    30.08.2014, 09:10

    Ўзбекистон реклама агентликлари Ўрта Осиё маркетинг фестивалида 6 та мукофотга эга бўлди

    29.08.2014, 11:36

    Сеул мэри: «Тошкентдаги Сеул боғи Ўзбекистон ва Жанубий Корея алоқаларини янада мустаҳкамлайди»

    29.08.2014, 11:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.