29 август куни Олий Мажлис Сенати жиноят процессида жиноятнинг олдини олиш чоралари сифатида уй қамоғи институтини жорий этишни назарда тутувчи қонунни кўриб чиқди. Бу ҳақда «Ахборот» дастурига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
«Уй қамоғи дастлабки тергов босқичида гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчининг ўз турар жойи чегарасида, жамиятдан тўлиқ изоляция қилинмаган ҳолда эркинлиги чекланишини кўзда тутади», — деди сенатор Елена Борисова.
Уй қамоғининг жорий этилиши қамоқда сақлаш каби чорани қўллаш амалиётини камайтиради ва жиноят содир этган шахсларнинг ижтимоий реинтеграциялашуви, уларнинг оилаларини ва саломатликларини сақлаб қолиш учун қулай шароит яратиши керак.
Жиноятнинг олдини олиш бўйича қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа чоралардан фарқли равишда, уй қамоғи келажакдаги жиноий фаолият ҳамда жиноий иш бўйича адолат ўрнатилишига тўсқинлик қилишга уринишларнинг олдини олишда самарали натижа беради.
Сенаторларнинг таъкидлашича, янги қонун халқаро тажриба ва мамлакатимиз менталитетига тўғри келади.
Изоҳ (0)