«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 29 августдан Ўзбекистон интернет-провайдерлари учун ташқи каналга секундига 1 мегабит тезликда уланиш бўйича интернет хизматлари нархини 299 доллар 22 сентгача арзонлаштирди, деб хабар беради компания матбуот хизмати.
Компаниянинг қайд этишича, 2014 йил ҳисобидан провайдерлар учун интернет-хизматлари нархи учинчи марта арзонлаштирилди. Бундан аввал, нарх 11 июндан 306,04 долларгача, 11 июлдан эса 303,51 долларгача пасайтирилган эди.
Таққослаш учун, 2013 йилда бу хизматлар беш марта – январь, февраль, июнь, август ва декабрь ойларида 409 доллардан 322 долларгача арзонлаштирилган эди.
2012 йилда эса нархлар етти марта арзонлаштирилган эди. 2012 йил январида секундига 1 мегабит тезликда ташқи каналга уланиш нархи 500 долларни ташкил этган бўлса, йил охирида 422 долларгача арзонлашганди.
Изоҳ (0)