Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонлик актёр Отабек Маҳкамов Тошкентдаги эркаклар Ногиронлар уйига юзга яқин номдаги китобларни тақдим этди, дея хабар берди «Новый век».

Фото: kino-teatr.ru

Фото: kino-teatr.ru

Актёрнинг нашрга маълум қилишича, аввалроқ бошқа машҳур ижодкорлар билан ушбу муассасага хайрия концерти бериш мақсадида келганида, беморлардан бири, Нодир исмли ёш йигит инглиз тилини ўрганмоқчи эканини айтиб, ўқув қўлланмаси олиб келишни сўраган.

Шундан сўнг актёр бошқа беморлар ўртасида ҳам сўров ўтказиб, уларнинг жуда кўпчилиги инглиз тилини ўрганиш истагида эканини аниқлади. Актёр ва ҳуқуқшунос бўлишдан ташқари, инглиз тилидан дарс берадиган Отабек Маҳкамов тегишли даража ва босқичларни назарда тутиб, зарур адабиётлар рўйхатини тузади.

Фото: «Новый век»

Фото: «Новый век»

«Уларнинг барчасини сотиб олиб, 27 август куни Ногиронлар уйи беморларига тарқатдим», — деди у. Актёрнинг сўзларига кўра, у ўз туғилган кунини нишонлашга сарфламоқчи бўлган маблағни ушбу хайрия учун ишлатган.

«Уларнинг хурсандчилигини тасаввур қила олмайсиз. Яратганга шукроналар айтиб туришимиз ва бу азиз кишиларни унутмаслигимиз кераклигига яна бир бора амин бўлдим», — дея ўз ишини изоҳлади актёр.

Отабек Маҳкамов 1984 йил 5 сентябрда Фарғона вилоятида туғилган. У ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиган. Айни пайтда у актёрлик қилиш билан бирга, Ўзбекистон Ҳисобчилар ва аудиторлар миллий уюшмасида дарс беради.

Актёр «Мажруҳ» (2011), «Мен юлдузман» (2012), «Жодугар» (2012), «Ёндиради, куйдиради» (2012), «Фотима» (2013) каби фильмлардаги роллари орқали танилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар