Ўтган ҳафтада Луганскка гуманитар ёрдам етказиб берган Россия юк машиналари душанба куни дам олиш учун Ростов вилоятида тўхтаб ўтгач, Подмосковьега қараб йўл олди, дея хабар берди Euronews.
Қуролли низолар бўлиб ўтаётган туманлар аҳолисига икки минг тоннага яқин юк — озиқ-овқат, сув, болалар озуқаси ва дори-дармонлар етказиб берилди. Россия Украинага яна битта гуманитар колонна юбормоқчи.
«Биз Украина ташқи ишлар вазирлигига навбатдаги гуманитар ёрдам конвойини юбориш ҳақида хабардор қилиш учун расмий нота юбордик», — деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
Расмий Киев бунга қандай муносабат билдиргани номаълум. Айтиш керакки, аввалдан бу ҳақда келишилган бўлса-да, биринчи колонна Украина ҳудудига мамлакат ҳукумати рухсатисиз ва Қизил Хоч ходимлари ҳамроҳлигисиз кирди.
Изоҳ (0)