25 август, душанба куни Перу жанубида 7,0 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар берди «РИА Новости» АҚШ геология хизматига таяниб.
Ер ости силкинишлари Тамбу шаҳридан 42 километр шимоли-шарқда қайд этилган. Зилзила ўчоғи 58,9 километр чуқурликда жойлашган. Зилзиладан зарар кўрганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилганича йўқ.
Сейсмологлар фикрича, 6 ва ундан юқори магнитудали зилзила кучли деб ҳисобланади. У инфратузилмани вайрон қилиши ва қурбонларни келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ (0)