Афғонистон президентлигига ўз номзодларини қўйган, сайловларда ўзини-ўзи ғолиб деб эълон қилган Абдула Абдулла ва Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг баҳси мамлакат ғазнасига беш миллиард доллар миқдорида зарар етказди. Бу ҳақда Афғонистон молия вазири Умар Захилвал берган маълумотга таяниб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Умар Захилвал «Агар овозларни ҳисоблаш жараёни август сўнгига қадар якунланмай, сентябрда ҳам давом этса, биз қийин аҳволда қоламиз», — деб, бундай вазият юзага келса, у маошларни қисқартириш ҳамда давлат ходимларининг бир қисмини вазифасидан озод этишга мажбур бўлишини таъкидлади.
Афғонистон молия вазири, шунингдек, иккинчи даражали харажатларни қисқартиганини, бироқ бу мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир ўтказганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Абдула Абдулла ва Ашраф Ғани Аҳмадзай миллий бирлик ҳукуматини тузиш ҳақида келишиб олган эди. Айни пайтда сайловларнинг иккинчи босқичини қайтадан ҳисоб-китоб қилиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)