Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

22 августга ўтар кечаси Миср ҳудудидаги Синай ярим оролида иккита сайёҳлик автобуси тўқнашиб кетди. Натижада 38 киши ҳалок бўлди, яна 41 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Мисрнинг «Ал-Аҳрам» газетасига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Йўл-транспорт ҳодисаси сайёҳлар орасида машҳур бўлган Шарм аш-Шайх курортидан 50 километр узоқликда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобуслардан бирининг ҳайдовчиси рулни бошқараётиб ухлаб қолган, оқибатда тўқнашув юз берган. Зарба кучлилигидан автобусларнинг бири ағдарилиб кетган.

Жанубий Синай провинцияси соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Муҳаммад Лашиннинг айтишича, қутқарувчилар кечаси билан ҳалок бўлган йўловчилар жасадларини автобуслардан олиб чиққан. Воқеа жойига 30 га яқин «тез ёрдам» машинаси юборилган.

Провинция «тез ёрдам» хизмати директори Холид Абу Ҳошим сўзларига кўра, қурбонлар орасида тўрт нафар хориж фуқаролари — украиналик ёш қиз, Саудия Арабистонидан келган она ва бола ҳамда Яман фуқароси бўлган.

Жароҳат олганларнинг барчаси яқин орадаги касалхоналарга ётқизилган. Айни пайтда ЙТҲ содир бўлган трасса ёпиб қўйилган. Полиция тергов тадбирларини олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар