Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) маъмурияти берган маълумотларга кўра, муассасада таълим олиш учун белгиланган нарх икки йилдан буён оширилмаяпти. Бу ҳақда «Анҳор» хабар бермоқда.
ТХВУда бакалавриат йўналишида таълим нархи бир ўқув йили учун Ўзбекистон фуқароларига 5220 АҚШ доллари, хорижий давлатлар фуқароларига 5520 долларни ташкил этади. Магистратура йўналишида эса тўлиқ курс учун таълим нархи Ўзбекистон фуқаролари учун 10 260 доллар, хорижликлар учун эса 11 250 долларга тенг.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида Ўзбекистон олий таълим муассаса (ОТМ)ларида бир йиллик ўқиш қиймати ошиб, 2014/2015 ўқув йилида бакалавриатдаги энг қиммат таълим йўналишлари халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар ҳамда ҳуқуқ бўлиб қолган — уларда бир йиллик ўқиш пули 7,45 миллион сўм (ЎзР Марказий банки курсига кўра 2030 АҚШ доллари) этиб белгиланган.
Изоҳ (0)