Яқиндан бошлаб Тошкент бозорлари ва супермаркетларида пиёз нархи кескин кўтарилиб кетди, деб ёзади Podrobno.uz.
«Ўзулгуржисавдоинвест» ассоциацияси вакили маълум қилишича, бундай вазият пиёзнинг янги ҳосили мавсуми бошлангани билан боғлиқдир. «Эски пиёзлар кам қолган, янги ҳосил эса етиб келганича йўқ. Шу туфайли пиёз нархи ошиб кетган», — деди у.
Ассоциация вакили янги ҳосил пиёзлари аста-секин бозорларга кириб келаётгани, яқин кунларда улар шаҳарда етарлича миқдорда тарқатилишини, натижада нархлар яна пасайишини таъкидлади.
Изоҳ (0)