Ўзбекистон 2015 йилда 102,8 миллион долларлик болалар тиббий марказини қуришни бошлайди. Бу ҳақда ҳукумат қарорига таяниб, «Новый век» хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон 2014 йил тўртинчи чорагида Тошкентда 250 ўринли тўртинчи даражадаги кўп тармоқли болалар шифохонаси қуриш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқламоқчи. Лойиҳа 2015—2016 йилларда амалга оширилади. Қурилиш тўлиқ Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Лойиҳа шифохонани қуриш ва уни юқори технологияли диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш, мутахассисларни Корея Республикасидаги етакчи клиникаларда ўқитиш, шунингдек юқори технологияли диагностика ва даволаш усуллари ёрдамида болаларни соғломлаштириш учун шароитлар яратишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)