10 август, якшанба куни Тошкентда муаллифлик асарлари ва совғалар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди, дея хабар берди Gazeta.uz.
Бутун мамлакат бўйлаб 150 дан ортиқ ҳунармандлар ўзларининг кулолчилик, тасвирий санъат, заргарлик буюмлари, кашта, гиламдўзлик, ёғоч буюмлар, газламалар, юмшоқ ўйинчоқлар йўналишларидаги буюмларини намойиш этди.
Тадбир ташкилотчиси Ноиб Анвархўжаевнинг айтишича, асосий эътибор Ўзбекистоннинг чекка бурчакларидаги ҳунармандларга қаратилган. Транспорт харажатларини ҳисобга олиб, уларга жой учун тўловда чегирмалар тақдим этилди.
Ғазалкент болалар уйи тарбияланувчилари ва «Раҳм ва шафқат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига хайрия бурчаклари берилди. Ғазалкентлик болалар ясаган буюмлар сотилишидан тушган пуллар Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти беморлари учун дори сотиб олишга йўналтирилади. «Раҳм ва шафқат» жамияти эса тушган маблағни ветеринар клиникалардаги жониворлар учун тақдим этади.
Изоҳ (0)