Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида янги «Яшил театр» ташкил қилиниб, у ерда илмий-маърифий хусусиятга эга маданий тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб, «Анҳор» хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Ботаника боғининг кириш зонаси ва магистрал ўзаги бўйлаб жойлашган объектлар реконструкция қилинади. Ташриф маркази, Ўзбекистон табиий-маданий меросини ўзида акс эттирувчи кўргазма, гербарий ва зоологик тўпламлардан ташкил топган замонавий илмий мажмуа ҳамда биология ва биотехнологиялар молекуляр лабораторияси қурилади.
Ушбу режалар 2014—2017 йиллар давомида Ботаника боғини ноёб табиий ўсимлик марказига айлантириш ва уни дунё даражасига чиқариш мақсадида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Ўзбекистон ҳукумати Ботаника боғини реконструкция қилиш ҳақида қарор қабул қилган. Унга кўра, боғнинг қиёфаси қайта шакллантирилиб, унинг ҳудудидаги ҳар бир бўлинмача дунёнинг маълум бир минтақасини эслатиши лозим. Алоҳида майдонларнинг ҳар бири муайян вазирлик ёки идоралар зиммасига юкланган.
Изоҳ (0)