Самарқанд вилоят жиноят суди фуқаро Д. Остонов ва унинг тўрт нафар шеригини 19,6 йилга озодликдан маҳрум этди. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш)да кўзда тутилган жиноятларни амалга оширишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда «Анҳор» нашри хабар берди.
Судда Остонов ва шериклари Пахтачи туманидаги «Қорақўтон» конида ўз хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими Ж. Қодировни ўлдиргани исботланди.
Изоҳ (0)