Тошкент метрополитенига электрон тўлов терминаллари ўрнатила бошлади. 6 августдан баъзи бекатларда, хусусан «Мустақиллик майдони» ва «Буюк Ипак йўли» метро бекатларида турникетлар ўрнатиш ишлари олиб борилди.
«Буюк Ипак йўли» бекати маъмуриятининг «Анҳор» нашрига маълум қилишича, турникетлар энди-энди ўрнатилмоқда, уларнинг қачон ишлай бошлаши номаълум.
«Бу синов тариқасидаги турникетлардир. Ўрнатилиб бўлгач, улардан метрополитен ходимлари фойдаланиб кўради. Синов муддатидан сўнг барча турникетлар алмаштирилиши мумкин. Ҳозирча бундай турникетлар бекатларнинг ҳар иккала кириш жойларига биттадан ўрнатилади», — деди «Буюк Ипак йўли» бекати маъмурияти вакили.
Изоҳ (0)