QIWI халқаро пул ўтказиш тизими 4 августдан 15 сентябргача Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида фоизсиз пул ўтказади. «Акция «ЮНИСТРИМ», Contact, «Анелик», Western Union тизимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди», — деб ёзади Anhor.uz newsdesk.pcmag.ru’га таяниб.
QIWI гуруҳи директори Анна Стоклицкаянинг айтишича, QIWI бепул пул юбориш имкониятини тақдим этиш билан, янги фойдаланувчиларни жалб қилиш ниятида.
Пул ўтказиш учун QIWI терминалига рубль киритилса, банк қабул қилувчига уни ўз курси бўйича долларга айлантириб беради. Ўзбекистонда пулларни «Юнистрим», Contact, «Анелик» ва Western Union пунктларида олиш мумкин.
Изоҳ (0)