Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги қарори билан лицензия асосидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киртилиши натижасида лицензия даъвогари томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга почта алоқасидан ташқари, электрон шаклда ҳам юбориладиган бўлди.
Лицензияловчи орган томонидан аризани кўриб чиқиш учун олинадиган йиғим энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробаридан бир баробаригача камайтирилди.
Лицензия бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилиш учун муддат ўттиз кундан йигирма кунгача қисқартирилди.
Ҳужжатда бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)