Бир неча ой аввал Apple компанияси ГТ Адванcед Течнологиэс (GTAT) компаниясидан сапфир биллурини сотиб олиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Бу ҳамкорлик Project Cascade деб номланган ва у узоқ муддатга мўлжалланган кўринади.
GTAT компанияси 2014 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра 86 миллион доллар йўқотган. Бунга эса компания Apple’нинг буюртмаларига тайёргарлик кўриши сабаб бўлган. Ҳозирда компания сапфир биллурини юқори суратда ишлаб чиқаришга тайёр. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Apple компанияси шу пайтгача сапфир биллуридан iPhone 5 камерасида ва iPhone 5s’нинг асосий тугмасида фойдаланган. Кузда тақдим этилиши кутилаётган iPhone 6 дисплейида ҳам сапфир биллури ишлатилиши кутилмоқда.
Сўнгги миш-мишларга кўра, iPhone дисплейида сапфир биллури ишлатилмаслиги ёки улардан бирида ишлатилиши ҳамда унинг нархи қимматроқ бўлиши тахмин қилинган эди.
Бироқ Apple ҳамкорининг сапфир биллурини юқори суратда ишлаб чиқаришни бошлаши эса iPhone 6 дисплейи сапфир биллури билан ҳимояланмаслиги мумкин, деган миш-мишларни инкор этади.
Изоҳ (0)