«Афруз» гуруҳи йигитлари Жамшид ва Музаффар учун жорий йил ҳаётларида ҳам, ижодларида ҳам унутилмас воқеаларга бой бўлди. Гуруҳ вакилларидан бири Жамшид куни кеча оталик бахтига мушарраф бўлди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар бермоқда.
Жамшиднинг оиласида 3 август куни ширингина қизалоқ дунёга келди.
Гуруҳ ижодида эса янгиликлар бисёр. Шу кунларда ижодкорлар Муниса Ризаева билан янги дуэт яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу дуэт шоир, бастакор Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)