Америкалик реппер Снуп Догг Оқ уй ҳожатхонасида марихуана чекканини айтиб берди, деб ёзади Huffington Post.
Снуп Доггнинг G News Network шоуси меҳмони бўлган телебошловчи Жимми Киммел ундан Оқ уйда чеккан-чекмаганлиги ҳақида сўради. Реппер ижобий жавоб берди ва Оқ уйнинг ўзида бўлмаса-да, ҳожатхонасида чекканлигини маълум қилди.
Қўшиқчи бу Кеннеди номидаги мукофотларни топшириш маросими учун Оқ уйга меҳмон сифатида ташриф буюрганида содир бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)