Ҳозирда Самарқанд автомобиль заводи янги замонавий тез ёрдам автомобилларини яратиш устида ишламоқда. Мазкур машиналар бутун дунёда фойдаланилаётган реанимобил ёки жарроҳлик амбулатория (даволаш-профилактика муассаса)сини ёдга солади. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.

Foto: podrobno.uz

Фото: podrobno.uz

Реанимобилнинг оддий тез ёрдам машиналаридан фарқли жиҳати шундаки, у муолажаларини олиб бориш учун барча керакли дори-дармон ва замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари, янги авлод автомобилларининг томини кўтарилгани сабабли шифокор турган ҳолда ёрдам кўрсатиш имконига эга бўлади.

Foto: podrobno.uz

Фото: podrobno.uz

Реанимобилнинг кучли мотори автомобиллар оқимида тез ҳаракатланишга кўмак беради. Яна бир аҳамиятли жиҳати, реанимобилда шифохонага бир вақтда икки беморни етказиш мумкин.

Қозоғистонда шунга ўхшаш Hyundai асосида маҳаллий корхоналарда йиғилган автомобиллар икки йил аввал фойдаланишга топширилган.

«СамАвто» вакилларининг сўзларига кўра, мазкур автомобилларни яратиш ишлари ҳозирча якунланган эмас. Бироқ интернетда прототип ҳисобланган янги машинанинг расмлари пайдо бўлган бўлиб, автомобиллар мазкур нусха асосида яратилади.