«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси Хитойдан йил охиригача яна ўнта электровозлар сотиб олмоқчи. Бу ҳақда «Ўздавтемирйўлназорат» Давлат инспекцияси ахборот хизматига таяниб, UzDaily хабар берди.
«Икки йил аввал сотиб олинган O‘ZEL электровозлари серияси йўл синовларидан муваффақиятли ўтди ва бугунги кунда юк ташувларига максимал даражада жалб этилган», — деди ахборот хизмати раҳбари Алламберган Калимбетов.
Унинг сўзларига кўра, шу йилнинг охиригача темир йўл компанияси ана шу сериядаги яна ўнта электровозларни сотиб олади.
O‘ZEL туркумидаги юк электровозларининг йўлга қўйилиши компания учун сезиларли даражада техник-иқтисодий самара беради. Жумладан электровозни таъмирлаш ишларидаги меҳнат 25%, маҳсулот сарф-харажати 40%, электр энергияси харажатлари 10 фоизга қисқарди. Ташиладиган поездларнинг оғирлиги эса 12 фоизга ошди.
Изоҳ (0)