Асосан наушник ва микрофон ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Beats Electronics компанияси эндиликда расман Apple оиласининг бир қисми дея эълон қилинди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Apple 3 миллиард доллар эвазига Beats’ни сотиб олиши май ойида эълон қилинган эди. 1 август куни иккала компания ҳам ўз сайтларида олди-сотди расман тасдиқлангани ҳақида хабар берди.
Apple компаниясининг бош директори Тим Кук Twitter’даги аккаунтида «Оилага хуш келибсиз», дея Beats асосчиларига аталган твит қолдирган.
«Мусиқа ҳар доим юрагимизнинг бир қисмидан ўрин эгаллаб келган ва биз кучларимизни бирлаштирганимиздан ҳурсандмиз. Beats асосчилари Жимми Ёвини ва Dr. Dre’лар жуда чиройли маҳсулотлар ишлаб чиқаришди ҳамда миллионлаб инсонларнинг мусиқа билан янада чуқурроқ боғланишига ёрдам беришди», — дейилади Apple хабарида.
Beats компанияси ишаб чиқарадиган маҳсулотлар эндиликда App Store орқали сотилади.
Изоҳ (0)