Америкалик конгрессменлар АҚШ президенти Барак Обамани соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар ўтказишда хизмат мансабини суиистеъмол қилгани учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги резолюцияни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
30 июль, чоршанба куни Конгресс вакиллар палатасининг 225 аъзоси бу қарорни ёқлаб овоз берган бўлса, 201 аъзо қарши чиқди.
Кутилганидек, қонун лойиҳаси президентнинг оппонентлари — Республикачилар партияси аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди, унинг тарафдорлари бўлмиш демократлар эса ташаббусга қарши чиқди.
Маъқулланган резолюция вакиллар палатаси ҳуқуқшуносларига 1 августдан бошланадиган парламент таътили вақтида Обамага қарши зарурий юридик ҳужжатларни тайёрлаш имконини беради.
Изоҳ (0)