КХДР ғарбида жойлашган «Сохэ» космодромидаги старт мажмуасини модернизация қилиш ишлари 2015 йилгача тугалланиши мумкин. Бу ҳақда 38 North Америка-Жанубий Корея интернет-порталига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Шу йилнинг мартидан июлигача олинган сунъий йўлдош суратлари катта ҳажмдаги ракета ташувчини элтиш учун автомобиль ва темир йўллари қурилиши якунланганини кўрсатган эди.
Суратларда полигоннинг синов маркази шимоли-ғарбий қисмидаги қурилиш ишлари ҳам экс этган. Янги гумбазсимон иншоотлар келажакда тайёрлаш маркази ёки парвозларни бошқариш марказига айлантирилиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)