Эквадор, Бразилия, Чили, Перу ва Сальвадор Ғазо секторидаги воқеалар туфайли Исроилдан ўз элчиларини чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Лотин Америкаси давлатлари ҳукуматлари Исроил томонидан номутаносиб равишда куч қўлланилишини қоралади ва ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Чили Ғазо секторида Исроил олиб бораётган операцияни «Фаластин халқини оммавий жазолаш» деб атаган бўлса, Перу ушбу ҳаракатлар халқаро ҳуқуқнинг яна бир марта бузилиши эканини таъкидлади.
Изоҳ (0)