Вашингтонда Украина Ташқи ишлар вазири Павел Климкин АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашди, дея хабар берди Euronews.
Суҳбат чоғида томонлар Украина шарқидаги вазият ва Малайзия авиакомпаниясининг «Боинг»и ҳалокатини тергов қилиш ишларининг ҳолатини муҳокама қилди.
«Самолёт қулаган жой қуршаб олиниши керак. Барча ашёвий далиллар сақланиши зарур. Россия эса ўз таъсиридан фойдаланиб, айирмачиларни тергов ишлари тартиб-интизом доирасида ўтишига чақириши керак», — деди Жон Керри.
Украина ташқи сиёсий идораси раҳбари Павек Климкин Киевнинг ҳалокатни тадқиқ этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)