2014 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари этиб тайинланган Алишер Курманов таништирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Алишер Курманов 2013 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган. Бундан аввал у Сингапур ва Австралияда ҳам элчи лавозимида фаолият олиб борган.
Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси этиб ким тайинлангани ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Изоҳ (0)