Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик икки нафар эркин курашчи кумуш ва бронза медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Уч карра Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони бўлган Дилшод Мансуров (57 кггача оғирлик) финалга қадар кечган беллашувларни ғалаба билан якунлаб, кумуш медаль совриндори бўлди.
Яна бир тажрибали спортчи, қатор нуфузли мусобақалар ғолиби ва совриндори Ихтиёр Наврўзов (65 кггача оғирлик) бронза медали соҳибига айланди.
Изоҳ (0)