Мексикалик ҳакам Марко Родригес фаолиятини якунлаганини эълон қилди, дея хабар берди Uff.uz. 40 ёшли ҳакам Жаҳон чемпионати пайтида Италия – Уругвай ўйинида Суареснинг Келлинини тишлаб олганини кўрмай қолгани билан машҳур.
«Мен фаолиятимдан мамнунман. Баъзи муваффақиятларга эришдим, аммо муаммолар ҳам бўлди. Учта Жаҳон чемпионатида иштирок этганимдан кейин фаолиятимни якунлаш пайти келганини тушундим», — дейди Родригес.
Родригес учун Жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйин Бразилия – Германия ўйини бўлиб қолди.
Изоҳ (0)