Айни пайтда Ўзбекистонда 38 та ибодатхона фаолият олиб бормоқда. Бу ерда православ мазҳабига эътиқод қилувчи кишилар сони 600 дан ошади. Бу ҳақда Осиё округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий «Москва Патриархияси» журналига берган интервьюсида маълум қилди.
«Аҳолисининг 95 фоизи ислом дини эътиқодчилари бўлган Ўзбекистонда православ мазҳабидагилар учун барча шароитлар яратилгани, улар бемалол ибодатхонага қатнаши, ибодат қилиши, черков ҳаётида иштирок этиши мумкинлигидан қувонаман», — деди у.
Шунингдек, митрополит ўзбек халқининг меҳнацеварлиги, болажонлиги ва меҳмондўстлигини ҳам алоҳида тилга олди. «Бу ерда катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон шаҳарлари кўчаларида ахлоқсиз рекламаларнинг учрамаслиги ҳам қувонарли ҳолат. Ўзбекистонликлар маънавий софликни сақлаб қолишган,» — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)