Россиянинг Волгоград шаҳрида чақалоқни сотишга ҳаракат қилган ўзбекистонлик 35 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Anhor.Uz хабар бермоқда.
Kun.uz ёзишича, аёл ўзининг ҳомиладорлигини қариндошларидан яширишга ҳаракат қилган ва боласи туғилмасиданоқ уни фарзандсиз оилага сотишга қарор қилган.
2014 йилнинг март ойида аёл ўғил фарзанд туққан ва шу заҳоти ўз таниш-билишлари орқали болани сотиб олиши мумкин бўлган харидорларни излашга тушган.
«Орадан бир ярим ой ўтиб ‘харидорлар’ топилган – полициянинг тезкор-қидирув бўлими ходимлари ўзларини харидор қилиб кўрсатишган»», – дейилади «Волга Медиа» хабарида.
Хабар беришларича, ўзбекистонлик аёл 2014 йилнинг 6 май куни чақалоқни харидорга топшираётган ва бунинг учун 35 минг рубль олаётган вақтда қўлга олинган.
Ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, Волгоград вилояти прокуратураси тергов материаллари кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Изоҳ (0)