Американинг Иллинойс штати Коллинсвилл шаҳридаги кетчуп идиши кўринишидаги сув минорасининг эгалари уни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда The Belleville News-Democrat нашри хабар берди.
Соуснинг дунёдаги энг катта идиши ҳисобланадиган мазкур минора ва унинг яқинидаги омборга эгалик қилаётган Bethel-Eckerт компанияси энди бу биноларнинг уларга керак эмаслигини маълум қилди. Икки бино 500 минг долларга сотилмоқда.
Кетчуп идиши кўринишидаги сув босимини ҳосил қиладиган минора 1949 йил қурилган бўлиб, баландлиги 170 метрни ташкил этади. У аввалига ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш ҳамда Brooks Catsup Co заводида кетчуп ишлаб чиқариш учун фойдаланилган.
1995 йилда амалга оширилган қайта тиклаш ишларига қадар бино хароба ҳолида бўлган. Тиклангач, уни кўриш учун ҳар йили минглаб саёҳатчилар ташриф буюрган. Кейинчалик у тарихий жойлар миллий рўйхатидан ҳам жой олган.
Изоҳ (0)